Юридик нуқтаи назардан олиб қараганда суғурталаш суғурта ҳуқуқий муносабатларини вужудга келтиришга асос бўлган суғурта шартномаси орқали амалга оширилади. Фуқаролик ҳуқуқий мазмун жиҳатдан бу муносабатлар ҳуқуқий муносабатлардир. Суғурта ҳуқуқий муносабатлари бошқа ҳуқуқий муносабатлар каби шу муносабат иштирокчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятларидан иборатдир.
Ҳозирги кунда мамлакатимизда суғурта хизмати бозорини ривожланган давлатлар қаторига кўтариш мақсадида суғурта фаолияти қонунчилик тизимини тубдан ислоҳ қилиш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда ва бу ишлар изчиллик билан давом эттириб келинмоқда